Uzbekistan Today газетасининг ёзишича, Тошкентдаги 1 ва 2-Республика клиник касалхонаси, офтальмология, тери-таносил касалликлари касалхоналарида ҳамда Республика консультатив-диагностика ва стоматология поликлиникаларида пулли хизмат кўрсатиш ҳажми 2020 йилгача 80 фоизга етказилади. Тошкент тиббиёт академиясининг травматология ва ортопедия илмий-текшириш институти клиникаларида 50 фоиз, Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-текшириш институти клиникаларида ҳамда Тошкент давлат стоматология институтида 40 фоиз, Республика Аллергология маркази ва Суяк-йиринг хирургияси ва жароҳат асоратлари ихтисослаштирилган илмий марказида 30 фоизга етказилади.
Шунингдек, вилоят ва туман даражасидаги 140 касалхона, шу жумладан катталар учун барча стоматология поликлиникалари ва дезинфекция станциялари 100 фоиз ўзини ўзи молиялашга ўтказилади. Шундоғам ижтимоий таъминот даражаси паст мамлакатда бундай ислоҳот аҳолига оғирлик қилади. Аммо пуллик хизматлар тиббий муолажалар сифатини ўз-ўзидан оширмаслигини ҳам унутмаслик керак, дейди мухбиримиз.
Тиббиёт муассасларини бу шаклда “бозор иқтисодига” ўтказиш Шавкат Мирзиёнинг буйруғи билан бўлаётганига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Аммо, ишни иқтисодимизни “бозор иқтисодига” ўтказишдан бошлаш кераклигини тушунмайдиган бу одамни тушуниб бўладими?