10 October 2016
19:51 -
АҚШ долларининг расмий курси ҳам, асл курси ҳам ошди
Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 11 октябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 3046 сўм 85 тийин этиб белгиланди. Бу 4 октябрдаги курсга нисбатан 18 сўм 38 тийинга, яъни ўтган сафаргиларга қараганда сезиларди даражада кўпдир.
АҚШ ва бошқа хорижий валюталарнинг асл қийматини белгиловчи “қора бозор”да эса қиймат 50 сўмгача кўтарилиб, саррофлар АҚШ долларини 6400 сўмдан харид қила бошлашди. Ҳолбуки, ўтган ҳафтада бу кўрсаткич 6350 сўм эди. Шу тариқа ўзбек сўми қадрсизланиши давом этмоқда.