Тошкентда Hyatt Regency номи остида дунёга танилган меҳмонхоналар мажмуасининг навбатдаги уяси очилди. 2012 йил апрелида Hyatt International, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт фонди пойтахтнинг марказий қисмида "беш юлдузли" тоифасидаги 300 ўринли меҳмонхона қуриш бўйича келишув имзолаганди. Қиймати 205 миллион долларлик лойиҳа Ўзбекистон томонидан молиялаштирилган.
Келишув доирасида Hyatt International меҳмонхонани лойиҳалаштириш, қуриш ва жиҳозлаш даврида техник ҳамда меҳмонхона бошқариш бўйича маслаҳат хизматини кўрсатди, меҳмонхонага Hyatt Regency савдо маркасидан фойдаланиш ҳуқуқини ҳамда у ишга тушганидан кейин фойдаланиш учун 5 миллион доллар миқдорида беғараз молиявий ёрдам берди.
Hyatt Regency Tashkent
Navoi Street, 1 A
Tashkent, Uzbekistan
Tel: +998 71 207 1234