06 October 2016
20:03 - Ислом дини ўлим йўлида: Тошкентда таъмирланган масжидга ҳаромий Ислом Карим номи берилибди, табиий, вақтинчалик

Бугун тонгда Тошкент шаҳрининг “Фарғона йўли” кўчасида жойлашган “Жўрабек” жомеъ масжидида, таъмирлангандан кейин “Ислом ота” номи берилиши ва очилиши муносабати билан, халққа эҳсон оши берилди. Ошга диний уламолар, давлат арбоблари, машҳур санъаткорлар ва масжид атрофидаги маҳалла аҳолиси келди. Эҳсон оши таклифномасида: “...масжид янги биносининг очилиш шукронаси ҳамда марҳум Юртбоши Ислом Каримов руҳи покларига савоби етсин умидда” деган жумлалар бор.

Таклифномада ўтган йили ёнғин туфайли яроқсиз ҳолга келган масжид марҳум Юртбошининг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева ва куёви Тимур Тиллеев ҳомийлигида Ўзбекистоннинг энг моҳир меъмор ва усталари жалб этилган ҳолда буткул қайта қурилгани айтилади. Тошкентлик генерал Жўрабек тарафидан 1897 йилда қурилган ва тарихий ëдгорлик сифатида махсус рўйхатга тиркалган масжид, афсуски, Фуҳушанинг ҳаром пуллари эвазига тикланди ва исломнинг энг катта душманларидан бири Ислом Каримнинг номи билан аталди.

Тошкентдаги масжид умрида бир марта номоз қилмаган, Ислом дини ва ўзбек миллатининг бош душманларидан бири бўлган ҳаромий Ислом Каримнинг номи берилиши ва бундан бир неча йил аввал Чеченистонда қурилган масжидга ўз миллатини Путинга сотган Аҳмат Қодировнинг номи берилиши каби воқеалар Ислом дини ўлим йўлида эканлигининг кўрсатгичларидир. Умид қилиш керакки, мусулмонлар ичида унинг келажагини ўйлайдиганларлар ҳали чиқади, Ислом Карим ва Аҳмат Қодиров кабиларнинг ифлос номи жомелардан олиб ташланади, уларни ҳоки ўзбек ва чечен миллатларининг муқаддас тупроқларидан отилади.