06 October 2016
20:34 -
Навбатдаги масхарабозлик: Ўзбекистонда Бизнес Омбудсмани лавозими ташкил қилинади
Маҳаллий матбуотда пайдо бўлган хабарларда таъкидланишича, Ўзбекистонда тадбиркорлар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида махсус Бизнес омбудсмен лавозими ташкил қилинади. Президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиё томонидан имзоланган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига биноан Ўзбекистон Олий Мажлиси палаталарига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакили институтини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилган.
Фармонда, янги Вакил қуйидаги асосий ваколатларга эга бўлиши лозимлиги алоҳида уқдирилган. Унга мувофиқ, Олий Мажлиснинг Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакили тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этади. Тадбиркорлик субъектларининг фаолияти текширилаётганда уларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлайди.
Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили - Омбудсман фаолияти масхарабозликдан нарига ўтмаётган бир пайтда ташкил қилинадиган бундай лавозим майнабозчиликлар бошқа нарса эмас. Бундай тизимда ҳам бир фуқаро учун алоҳида Омбудсман ташкил қилинганида ҳам бирор нарса ўзгармайди, дейди мухбиримиз.
Қолаверса, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари масалалари билан шуғулланиши керак бўлган Омбудсман узоқ йиллардан бери борлигини, аммо Ўзбекистон инсон эркинликлари даражаси бўйича дунё мамлакатлари рўйхатида охиридан иккинчи ўринда эканлигини ҳам унутмайлик.