05 October 2016
20:25 - Пойтахтнинг Сирғали туманида ер усти метро қурилиши бошланади

Тошкент метрополитенининг ”Олмазор” метро бекатидан Сирғали туманининг “Спутник” мавзесигача борадиган ер усти метро йўли қурилиши бошланади ва 4 йил давом этади. Бу ҳақда Сирғали туман ҳокими Фурқат Мақсудхўжаев хабар берди. Ҳокимга кўра, бу борада шу йилнинг 25 сентябрида туманга келган Ўзбекистон Президенти в. б. Шавкат Мирзиё топшириқ берган.

Фурқат Мақсудхўжаевнинг айтишича, янги йўналиш узунлиги 8 км ни ташкил этиб, унда олтита бекат бўлади. Тармоқнинг 6 километри ер устида жойлашади. Йўналиш Чоштепа, Мирзо Турсунзода ва Қипчоқ кўчалари бўйлаб ”Йулдош” мавзесидаги Марли кўчасига қадар давом этади. Қурилиш ишлари жорий йилда лойиҳа ишланмаси якунланиши биланоқ бошланади.