05 October 2016
14:38 - Марказий Сайлов Комиссияси хорижда 44 та сайлов участкаси тузмоқчи

Бугун Ўзбекистон Репсубликаси Марказий Сайлов Комиссияси мамлакатнинг чет давлатлардаги элчихоналари қошида президент сайловини ўтказиш учун 44 та сайлов участкаси ташкил этиш хусусида қарор қабул қилди. Маълум бўлишича, хориждаги сайлов участкалари 14-Тошкент шаҳар сайлов округига бириктирилган.

Марказий Сайлов Комиссиясининг бир кун аввалги мажлисида сиёсий партияларнинг имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш бўйича ишчи гуруҳлари тузиш ҳақида ҳам қарор қабул қилинибди. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масаласи ҳам муҳокама қилинган.