05 October 2016
08:39 - Ўзбекистон делегацияси Брюсселга кетди
Мамлакат Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил етакчилигидаги расмий делегациямиз “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” учрашуви ва Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этиш учун Брюсселда учиб кетган. Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, 4-5 октябрь куни Бельгия пойтахтида ўтажак учрашувда Марказий Осиёдаги беш давлат дипломатлари ҳамда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати маҳкамаси расмийлари иштирок этишади.

Анжуман кун тартибида турли соҳаларда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқаро ва минтақа муаммолари бўйича фикр алмашиш каби масалалар бор. Сафар доирасида ўзбек делегациясининг Европа Иттифоқи расмийлари билан ҳам музокара ўтказиши кутилмоқда.