05 October 2016
07:14 - АҚШ қочқинларни қабул қилишни орттирмоқда, Европа камайтирмоқчи
АҚШ Давлат Департаментининг кеча тарқатган хабарига кўра, ўтган йилнинг сентябрь ойидан бу йилнинг сентябригача АҚШ 79 давлатдан тахминан 85 минг қочқинни қабул қилибди. Ўтган 7 йилда АҚШ йилига 70 мингдан қочқинга ўз қучоғини очган экан.

Time нашри Президент Обамага асосланиб хабар қилишича, келаётган фискал йилда, яъни шу йилнинг октябрь ойидан келаётган йилнинг октябригача, АҚШ 110 минг қочқинни қабул қилиш ниятида. Демак, аввалги фискал йилга нисбатан АҚШда қабул қилинадиган қочинлар сони кескин ортади.

Европа сўнги 2 йилда 2 млн қочқинни қабул қилди. Аммо, Европа мамлакатларининг кўпчилигида муҳожирларга нисбатан салбий муносабат ортиб бораётгани сабабли, келаси йилда қочиқнларнинг сони кескин камайиши кутилмоқда.