05 October 2016
01:22 - Ургутликлар вақтинча президент Шавкат Мирзиёни кутишмоқда
Ҳозирча вақтинча президент деб аталаётган бўлса ҳам, умрбод бўлиши аниқлашиб бораётган Бош вазир Шавкат Мирзиёев бугун Самарқанд вилоятининг Ургут туманига сафар қилади. Унинг сафари олдидан тумандаги турар жой биноларининг томлари қирмизи рангга бўялиб, йўл четларига гуллар экилди. Йўлларга янги асфальт босилди. Ургут туманида яшовчи “Бирлик” фаоли Саидкарим Набиевга кўра, вақтинча президент Шавкат Мирзиёевнинг келиши муносабати билан чегара пунктларида аҳолига иккита йирик бозор қуриб, фойлдаланишга топширилган. Шунингдек, Тожикистон билан чегараолди аҳолисининг ўзаро борди-келдиларидаги тартиб бироз юмшаган.

“Шавкат Мирзиёни ургутликлар жуда мамнуният билан кутиб олишмоқчи. Чунки бу ерларга давлат раҳбари даражасидаги одам деярли келмаган. Шу муносабат билан чегараолди тумандаги вазиятнинг яхшиланиши, йиғилиб қолган ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг бартараф этилиши кутилмоқда. Тўғри, айримлар бу ташрифдан олдинги шошилинч ишлардан бесаранжом бўлгандир, аммо умуман олганда кўпчилик хурсанд” дейди Саидкарим Наби.

Давлат раҳбарининг бирон жойга келишидан олдин роса тайёргарчиликлар кўриш Ислом Карим замонида салкам қонунлаштирилганди, дейди мухбиримиз. Ҳеч нарса ўзгаргани йўқ, у қонун ишлашда давом этмоқда, эски ҳаммом, эски тос. Аммо, бу оддий ҳақиқтни одамлар кечроқ тушуниб етишади.