04 October 2016
23:09 - Ўзбекистонга Жаҳон Банки делегацияси келди
Бугун, 4 октябрда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигида Жан-Питер Олтерс бошчилигидаги Жаҳон Банки делегацияси музокаралар ўтказган. Музокараларда Жаҳон Банкининг 2016-2020 йилларда Ўзбекистон билан шериклик стратегияси доирасидаги “Иш ўринларини кўпайтириш ва замонавий иқтисодиёт талаби асосида малакани яхшилаш” лойиҳаси мазмуни, қамраб олиш миқёси ва концепцияси юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказишдан иборат бўлибди.

Меҳнат вазири Азиз Абдуҳаким меҳмонларга Ўзбекистондаги меҳнат бозорининг бугунги кундаги ҳолати ва ривожланиш тенденциялари, бу борада вазирлик ва унинг тузилмалари томонидан олиб борилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот берибди.

Аммо вазирнинг ҳам, меҳмонларнинг ҳам ақли етадики, иқтисодиёти бозор муносабатларига тайёр бўлмаган, телба-тескари сиёсат мавжуд Ўзбекистонда меҳнат ўринлари яратиш борасида халқаро молия институтларининг ҳиссаси деярли нолга тенг. Шундай экан, Жаҳон Банки мутахассислари юқорироқ даражада - ҳукумат мулозимлари билан музокаралар ўтказиши зарур, дейди мухбиримиз.