04 October 2016
02:15 - Ҳамма нарса “Ҳаракат” айтгандек бўлди: АҚШ Сурия масаласида Россия билан ҳамкорликдан воз кечди
Кеча АҚШ расмийлари Сурия масласида Россия билан ҳамкорликдан воз кечганларини эълон қилдилар ва Россия билан бошқа келишув ҳамқида гап ҳам бўлмаслигини билдирдилар.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 10 сентябрда АҚШ ва Россия ташқи ишлар вазирлари Жон Керри ва Сергей Лавров Женевада навбатдаги учрашувдан кейин ниҳоят Сурия масаласида келишганлари ҳақидаги хабарларга биз қуйидагича таҳлил берган эдик:

“Сурия масаласида бу икки мамлакатнинг мақсадлари бутунлай бошқача. Россиянинг мақсади - ўзининг Яқин Шарқдаги ягона иттифиқчиси бўлиб қолган Суриядаги мусулмонларнинг шиаларга яқин алевитлар оқими қўлидаги режимни, яъни Башар Асад режимини сақлаб қолиш. АҚШнинг мақсади – бунинг тескариси - Башар Асад режимини йиқитиш. Бу масалада келишиб бўлмайди, ҳамма нарсани куч ҳал қилади.”

Кўриб турибсиз, ҳамма нарса “Ҳаракат” башорат қилгандек бўлди.

Аммо, бунинг хурсанд бўладиган жойи йўқ. Энди АҚШ ва Россия ўртасидаги “совуқ уруш” яна ҳам юқори даражага чиқади, дунё “иссиқ уруш” остонасига келади.

Шуни ҳам тушуниш керакки, дунёнинг иккита супердавлати ўзини Халифалик деб эълон қилган қандайдир ИШИДни 2-3 йилдан бери йўқ қилолмаяптилар. Бу нарса ислом фанатикларини рағбатлантириши, ислом терроризми янада кучайиши ҳам шубҳасиздир.