04 October 2016
01:44 -
Куласизми, йиғлийсизми? Макка ва Мадинада исломий календардан воз кечиб, насронийларнинг календарига ўтишди

Ҳозирги глобализация асрида дунёдан ажралиб яшаб бўлмайди, шундай экан, дунёнинг катта, тўғрисини айтса, ҳақиқий ривожланган қисми билан турли муаммоларсиз бирга яшаш учун умумий календарга эга бўлиш керак.
“Ҳаракат” аввалги хабарларига берилган таҳлилларда 60-70 йил илгари Яқин Шарқдаги араблар иштонсиз яшайдиган даражада қашшоқ бўлгани, Ғарб автомобиллар яратиб, нефтга муҳтож бўлиб қолгач, нефти бор бўлган араб давлатлари қашшоқликдан чиққанини урғулар экан, Ғарб қуёш энергияси билан ишлайдиган автомобиллар яратса, шу пайтгача замонавий давлатчилик асосларини яратолмаган Яқин Шарқдаги араблар яна иштонсиз қолиши муқаррар эканлигини таъкидлаган эди. Аммо, Саудия Григорян календарига ўтиш қарори олганидан тушуниш мумкинки, араблар иштонсиз қолмайдилар, динни, Макка ва Мадинани сотиб бўлса ҳам, иштонга эга бўлаверадилар.
Аслида, календарни ўзгартириш билан, дин, Макка ва Мпадинани сотиш билан ҳам кўп нарсага эришиб бўлмайди. Энг яхшиси, ақл ишлатишга ўрганиш ва Қуръоннинг хато тафсирига асосланиб яратилган динимизда фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва, биринчи навбатда, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришиш керак.
Ундан кейин, табиий, Ислом динининг ягона фарзи имон эканлиги, 5 маҳал номоз, рўза, ҳаж ва закот – қилса савоб, қилинмаса гуноҳ бўлмаган амалиётлар эканлиги ҳам тан олинади.