
Аввалллари Самарқанд авлат Универститети ректори, шу вилоят ҳокими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган профессор Рустам Холмуродов 12 йилдан бери ишсиз эди. У 2004 йилда марҳум Ислом Карим томонидан кескин танқидлар билан ишдан бўшатилган, аммо халқ орасидаги гап-сўзларга кўра, у ўғлининг Фуҳуша лақабли Гулнора Карим билан ишқий муносабатлари туфайли ишдан олинганди. Бугун президенгт Шавкат Мирзиё уни собиқ лавозимларидан бирига, яъни Самарқанд Давлат Универститети ректори лавозимига қайтарибди.
Шунингдек, Ислом Карим томонидан пўстаги қоқилган Наманган вилоятининг собиқ ҳокими Баҳодир Юсупов вилоятдаги илмий-текшириш институларидан бирида ишлаб юрганди. Ҳозир, у Косонсой тумани ҳокими этиб тайинланди.
Қизи Фуҳуша туфайли Ислом Каримнинг ғазабига дучор бўлиб, 12 йилга қамалган Бухоро вилоятининг собиқ ҳокими Самойиддин Ҳусейнов Бухоро вилояти “Нуроний” жамғармаси раиси этиб тайинланган.
Айрим доиралар Шавкат Мирзиёнинг ижтимоий адолатни тиклаётганини, айримлар эса эски коррупциявий доираларни қайта тиклаётганини айтмоқдалар.