03 October 2016
20:16 - Ҳамма нарса “Ҳаракат” башорат қилгандек бўлмоқда: Толибон Қундуз шаҳрининг марказигача кириб борди
Reuters агентлиги ҳозиргина тарқатган хабарга кўра, Толибон қўшинлари Афғонистоннинг шимолидаги Қундуз шаҳрига бостириб кириб, унинг марказигача етиб бордилар. Шаҳарнинг америкаликлар “доунтоун” деб атайдиган бизнес маркази ҳали ҳам ҳукумат қўшинларининг қўлида. Расм айнан ўша қисмда бугун олинган.

Толибоннинг матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг “Биз маҳаллий аҳолини меҳр билан қучоғимизга оламиз, шаҳарни қайтадан тиклаймиз” деган сўзлари ҳам хабарда келтирилган. Табиий, у “қайта тиклаш” деганда “шариат қонунлари билан яшашни” назарда тутмоқда.

Хабарда айтилишича, Толибон Афғонистоннинг ҳамма ерида ҳужумга ўтган. Унинг қўшинлари, масалан, Гилбанд вилоятининг маркази Лашкаргоҳни босиб олиш учун уруш бошлаб, вилоят полиция бошлиғини ўлдирдилар.

Эслатиб ўтиш керакки, 1-2 йил аввал ҳам Толибон Қундузни сал кам босиб олганда, у ерга ўзбекларнинг Афғонистондаги лидери, ҳозир вице-президент бўлган Абдурашид Дўстим шахсан ўзи келиб, Толибонга қарши урушни бошқарган ва ғалаба қозонганди. Энди нима бўлади?

Ҳа, ҳамма нарса “Ҳаракат” айтгандек бўлмоқда. Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча ислом терроризмини ютиб бўлмаслигини дунёнинг бошқа қисми қачон тушуниб етади?