
Ўзбекистон Марказий Банки 2016 йил 4 октябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 3028 сўм 47 тийин этиб белгиланди. Бу 27 сентябрдаги курсга нисбатан 18 сўм 27 тийинга кўп. Маълумотга кўра, АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 2016 йил 5 январдан бери биринчи марта 7 сўмдан кўпроққа ошмоқда. Бунгача доллар курси 2016 йил 5 январдан бери ҳар ҳафта 4—7 сўм оралиғида ўсиб келаётганди.
Хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан курсини реал белгиловчи “қора бозор”да эса АҚШ долларининг курси нисбатан стабил ҳолатда қолмоқда. Шу кунда долларга эҳтиёжи бор шахс уни сарроф қўлидан 6380 сўмга харид қила олади. Шунингдек, саррофлар АҚШ долларини 6350 сўмгача харид қилишмоқда.