
Кеча Миллиёт газетасида эълон қилинган хабарга қарганда, ўтган асрнинг 60-чи йилларида Туркиянинг Қора денгиз бўйидаги Болгария билан чегарага яқин Қирққалъа вилоятидаги жомелардан бирида имомлик қилган Фатхулла Гулен ҳожатхона тозаловчиси билан жинсий алоқада бўлгани ҳақида қандайдир маълумотлари борлигини иддао қилаётган журналист Ҳайдар Мерич 2011 йили бу ҳақда кайф устида гапириб қолиб, китоб ёзиш нияти борлигини ҳам айтган, аммо кейин ғойиб бўлган, 18 кундан кейин эса, Қора денгизда ўлиги топилган экан.
Ҳайдар Меричнинг бу гаплари давлат тизимида ерлашиб олган фатхулла-гуленчиларга етиб келгач, улар у журналистни Туркияда эскидан фаолият олиб борадиган яширин марксист-террорчи гуруҳнинг гўёки аъзоси сифатида расман таъқиб остига олишибди, ҳатто уйига давлат расмий агентларини киритиб, овоз тингловчи жиҳозлар ўрнатиришибди, ҳар бир қадамини назорат остига олишибди, унинг компютеридаги бор нарсаларнинг нусҳасини олишибди, доим қўлида олиб юрадиган папка ичидаги қоғозларни ҳам ўзига билдирмасдан текширишибди ва ҳоказолар. Кейин уни алдабми ёки зўрлабми бир кемачада денгизга олиб чиқиб, оёқ-қўллариини чўчқаларга ўхшатиб боғлаб, сувга отишибди.
Ҳозир шу иш бўйича давлат хавфсизлик хизматининг вилоят даражасидаги раҳбарларидан бири бўлган, аммо шу йил 15-16 июлдаги давлат тўнтариши уринишидан кейин ғойиб бўлган фатхулла-гуленчини ушлашибди. Хабарларда унинг исми тўла айтилмаса ҳам, тергов ишлари олиб борилаётгани таъкидланган.
Ҳа, даҳшатли хабар! Ҳа, давлат тўнтариши қилишга уринилиши, уриниш пайтида юзлаб одамларнинг ҳалок бўлиши ёки ўлдирилиши ҳам даҳшат. Аммо, тинчлик пайтида давлатнинг хавфсизлик хизматида ишлайдиган одамлар давлатнинг ҳамма имкониятларидан фойдаланиб, бир журналистни бу шаклда ваҳшийларча ўлдиришганини қандай баҳолаш керак?
Бунинг устига, шу пайтгача эрдўғончилар билан фатхулла-гуленчилар бирга бўлишгани, уларнинг Туркияни исломий давлатга айлантиш мақсадлари умумий бўлгани, Ражаб Эрдўғоннинг ўзи давлат тизимида фатхулла-гуленчиларнинг мустаҳкамланишига йўл бергани каби фактларни ҳисобга олсак, Ҳайдар Меричнинг ўлдирилишини баҳолаш учун “даҳшат” сўзи ҳам етарсиз.