10 September 2016
08:04 -
Қизиқ: МСК Ўзбекистон президентлигига сайловлар учун журналистларни рўйхатдан ўтказишни бошлабди

- Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов номига ОАВ ташкилотининг расмий бланкасида журналистни аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги ариза;
- аккредитациядан ўтадиган журналистнинг ўлчами 3,5х4,5 см бўлган икки дона фотосурати;
- ОАВ ташкилотининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, электрон ОАВ учун – эфирга узатиш лицензиясининг нусхаси, хорижий журналистлар учун – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг нусхаси.
“Кўрсатилган маълумотлардан иборат бўлмаган ёки журналистнинг уларга илова қилинмаган фотосуратларисиз ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди”, - дейилади матбуот хизмати хабарида.
Хабарнинг қизиқлиги шундаки, Ўзбекистондек давлатнинг президенти ўлганда, атрофимиздаги давлатлардан учтасигина кўмиш маросимига ўз президентини юборган, дунёнинг 190 давлати раҳбарларининг бир нечтасигина таъзия билдириб телеграмма юбориш билан чекланган экан, бизда янги президент сайланиши билан қизиқадиган, сайловларни ёритиш учун бизга ўз журналистларини юборадиган чет эллар бормикан? Табиий, йўқ. Жуда қизиққанлар бўлса, улар “Ҳаракат”нинг хабарлари, бундан ҳам муҳими, унинг таҳлил ва башоратларини ўқишмоқда.