09 September 2016
00:44 - Ислом Карим ўлди, унинг “Фуҳуша” ва “Фуҳуша-2” лақабли қизларининг фаолиятини тафтиш қилиш бошланди, “Фуҳуша” лақаби қаердан чиққан?
Мамлакатдаги энг йирик "Абу Сахий" савдо мажмуасида Тошкент шаҳар прокуратураси, солиқ органи ва бошқа назорат қилувчи органлар молия-хўжалик текшируви доирасида ҳужжатларни мусодара қила бошлади. Мазкур тафтишлар сўнгги бир неча йиллар давомида келиб тушган маълумотлар асосида ташкиллаштирилган. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримнинг куёви Тимур Тиллаев ва қизи Лола томонидан назорат қилинадиган мазкур мажмуада кўплаб қонунбузарликлар аниқланмоқда.

“Юқоридаги қонунбузарликлар тошкентликлар учун сир эмасди. Бозор ишлари, шунингдек, хорижий маиший техника ва бу ерда сотиладиган бошқа товарлар импорти билан шуғулланадиган бошқарув компаниясида аввал ҳам жиноятлар бижғиб ётган. Сўнгги марта 2013 йилда Ислом Каримнинг икки фуҳушаси - Лола ва Гулнора ўзаро можаролашганда бозор тафтиш қилинган ва унинг бир қисмини Гулнора тортиб олишга эришганди” дейди веб нашрларда чоп қилинаётган мақола муаллифларидан бири.

Эслатаб ўтамиз, Ислом Каримнинг Гулнора исмли қизига “Фуҳуша” лақаби “Ҳаракат” тарафидан берилган. Кейинчалик, унинг Лола исмли қизига “Фуҳуша-2” лақаби берганмиз. Улар тарихда айнан шу лақаблар билан қоладилар.