09 September 2016
16:24 - КГБ медбрати Марат Зоҳидов устидан суд жараёни бошланди. Бу ҳаромий ким ўзи?

Кеча жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод тумани судида Шахс Ҳуқуқларини Ҳимоя қилиш Қўмитаси раиси Марат Зоҳидов устидан суд жараёни бошланди. Судья Отабек Зуфаров раислик қилаётган маҳкамада Мараз Зоҳидов ҳамда унинг жиноий шериги Солихўжа Довудхўжаев устидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланишга оид моддаларидаги жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. Бугунги суд мажлиси Марат Зоҳидов судга келмагани боис суд уни 16 сентябрга қолдирилди. Суд ўша куни Зоҳидовни маҳкамага мажбурий келтириш ҳақида ажрим чиқарди.

Маълум бўлишича, бу ташкилот 2013 йилнинг 12 февралидан бери ҳужжатларини қалбакилаштириб, жиноий фаолиятини давом эттириб келган. Таниқли адвкоат Руҳиддин Комилов ҳамда Собиржон Эргашевнинг шикоятларидан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари унга нисбатан шу йилнинг июнида жиноят иши қўзғатган.

Билмайдиганлар учун Марат Зоҳидов (расмда) ким эканлигини эслатиб ўтишдан фойда бор, дейди мухбиримиз.

Совет замонида ўзи ишлайдиган Тошкент Давлат Университетидан ташқарида ҳеч ким билмайдиган бу шахс 1988 йилнинг охирги ёки 1989 йилнинг бошларида ҳаммага танилди. Тўғрироғи, “Известия” газетасида ўша пайтдаги Ўзбекистон парламенти - Олий Совет раҳбари Пўлат Ҳабибуллаев ҳақида чиқарилган ўта ифлос мақоласи билан танилди. Ҳамма билардики, “Правда” ёки “Известия” каби газеталарда биронта раҳбар ҳақида танқидий мақола эълон қилиниши – бу одамни вазифасидан олиш йўлидаги биринчи қадам эди. Айнан шундай бўлди ва 1989 йил апрель ойида Олий Советнинг мажлисида, Пўлат Ҳабибуллаевни ҳатто мажлис президиумига чиқармасдан вазифасидан улоқтирдилар.

Кейин маълум бўлдики, “Известия” газетасидаги мақола Тошкентга Москвадан юборилган бўлиб, мақола газетанинг Ўзбекистон бўйича мухбири номидан газета редакцияга юборилиши ва унинг номидан эълон қилиниши керак бўлган. Аммо, кейин тўсатдан мақолани Марат Зоҳидов номи остида газета редакциясига юбориш ҳақида яна Москвадан буйруқ келган. Табиий, бу буйруқ бажарилган, кейин мақола Марат Зоҳидов номидан эълон қилинган эди.

Бироздан кейин ўша пайтдаги Ўзбекистоннинг феълан раҳбари, тўғрироғи, Ўзбекистон Коммунистик Партиясининг биринчи секретари Рафиқ Нишонов Москвага ишга олинди ва унинг ўрнига Ислом Каримов қўйилди. Шунда ҳамма тушиндики, Рафиқ Нишоновнинг ўрнига кучли номзод бўлган Пўлат Ҳабибуллаев Марат Зоҳидов номидан эълон қилинган мақола асосида сиёсий саҳнадан четлаштирилиб, КГБнинг агенти Ислом Каримов учун йўл тозаланган экан.

КГБ ўзининг тожик аслли агенти Ислом Каримовга СССР таркибида славян ва насроний бўлмаган энг катта халқ, яъни ўзбекларни СССРда бўлаётган катта сиёсий ўзгаришлар арафасида нейтраллаштириш вазифасини топширган. Ислом Карим ўз вазифасини тўла бажарди, Ўзбекистоннинг давлат ва ўзбекларнинг миллат сифатларини бутунлай йўқ қилди.

Табиий, Марат Зоҳидов КГБнинг ўзбекларни нейтраллаштириш лойиҳасининг бошланғич босқичида “пешка” сифатида ишлатилган.

1949 ёки 1950 йили КГБ “Правда” газетасида Кремль касалхонасининг қандайдир бир медсестраси номидан касалхонанинг яҳудий докторлари ҳақиқий коммунист лидерларни даволаш ўрнига ўлдиришаётгани ҳақида катта мақола чиқартирган ва шундан кейин бир қатор Кремль касалхонаси докторлари йўқ қилинган эди.

40 йилдан кейин КГБ ўшанга ўхшаш операциясини ўзбек миллати ҳамда ҳақиқий ўзбек олими ва сиёсатчиси Пўлат Ҳабибуллаевга қарши амалга оширди. Аммо, бу сафар қурол сифатида медсестрани эмас, “медбрат” деса бўладиган Марат Зоҳидовни ишлатди. Хавфсизлик хизматлари ҳалигача ўша медбратни ўзбек демократларига қарши қурол сифатида ишлатиб келмоқдалар.

Бу медбратга қарши очилган жиноий ишнинг орқасида нималар борлигини ҳозирча тушуниб бўлмайди. Аммо, кўрамиз, бу “пешка” кимга ва нимага керак бўлиб қолди.