07 September 2016
22:21 - Ислом Каримнинг ўлими муносабати билан БМТнинг байроқларини туширилди, аслида БМТ байрам эълон қилиши керак эди

"Жаҳон" ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримнинг вафоти муносабати билан 6 сентябрь куни БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳи олдидаги флагштокда БМТ байроғи тушириб қўйилди. Ислом Карим хотирасига ҳурмат белгиси сифатида БМТнинг Женевадаги бўлими биноси олдидаги флагштокда ҳам ташкилот байроғи тушириб қўйилган, бошқа аъзо мамлакатларнинг байроғи эса ечиб олинган.

Аввалроқ мулозама юзасидан БМТ Бош Котиби Пан Ки Мун президент Ислом Каримнинг ҳаётдан кўз юмганидан чуқур қайғуга ботганини маълум қилган эди. У марҳумнинг оиласи, Ўзбекистон ҳукумати ва халқига ўз ҳамдардлигини билдирганди. «Ислом Каримов 2009 йилда кучга кирган Марказий Осиёни ядродан холи ҳудуд бўлишини таъминлаш бўйича келишув амалга ошиши учун фаол ҳаракат қилган. БМТ Бош котиби Ўзбекистон ҳукумати ва халқи билан қалин алоқаларни сақлаб қолиш тарафдори ҳисобланади», деганди Пан Ки Мун.

Қолаверса, шуни ҳам билиш керакки, БМТ аъзоси бўлган давлат раҳбари оламдан ўтганда бу ташкилотнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳи олдидаги байроқлари туширилади. Ўлган давлат раҳбари инсон сифатида ким эканлиги назарга олинмайди. Олинса эди, дунёнинг энг ёмон диктаторларидан бири бўлган Ислом Каримнинг ўлими БМТда байрам қилинган бўларди.