
Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиё “Boeing – фуқаро самолётлари» компанияси президенти Рэймонд Коннерни қабул қилган. Одатда ҳар қандай меҳмон Ўзбекистонда фақат Ислом Карим томонидан қабул қилингани ва бу эстафета муваққат президент қолиб, Бош вазир томонидан бажаралиётганига қараганда Шавкат Мирзиё мамлакатда давлат бошқарувини қўлга олиб бўлганининг яна бир исботи, холос.
“Бугун Boeing компанияси Ўзбекистоннинг йўловчи ташийдиган замонавий самолётлар етказиб бериш, улардан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш борасидаги ишончли ҳамкори ҳисобланади. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси айни пайтда 15та Boeing самолётидан фойдаланмоқда. Миллий авиакомпания томонидан амалга оширилаётган барча ташувларнинг ярмидан кўпи айнан ушбу ҳаво лайнерлари ҳиссасига тўғри келмоқда” дейилади бу ҳақда тарқатилган расмий хабарларда.