07 September 2016
21:09 - Эртага Тошкентда Ўзбекистон Парламентининг ялпи мажлиси мамлакатга вақтинчалик президент тайинлaйди
Эртага, 8 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда хабар қилган "Ўзбекистон" телеканалига кўра, Ўзбекистон Республикаси президенти ваколатларини президент вазифасини бажарувчи шахсга юклаш масаласи кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Конституциясининг 96-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси зиммасига юклатилади. Яъни, эртага катта эҳтимоллик билан мамлакатнинг муваққат президенти бир умр тергов органларида ишлаб келган Ниғматилла Йўлдошев тайинланади. Бироқ кўринишидан мамлакатни амалда ҳукумат раҳбари Шавкат Мирзиёев бошқаради.