“Ромир” номли тадқиқиотлар марказига асосланиб тарқатилаётган маълумотларга кўра, россияликларнинг ойлик ҳаражатлари август ойида яна 2 фоизга камайибди. Россия Статистика Бошқармаси эса, бир йиллик инфляция 6,9% бўлганини айтмоқда. Демак, инфляцияни ҳам ҳисобга олсак, дейилади ҳукуматдан мустақиллиги билан танилган gazeta.ru сайтида, россияликларнинг ҳаражат қилиш даражалари 2012 йилдгидан ҳам пастга тушган.
Ҳар бир ақли ишлайдиган одам тушунадики, ҳаражат камайишининг сабаби – даромад камайишидир, бу - Россия иқтисоди Ғарбнинг санкциялари остида тўхтовсиз ботиб бораётганининг кўрсатгичидир, дейди мухбиримиз. Маълумки, Ғарб санкцияларини йўқ қилиш ниятида эмас. Демак, россияликларнинг аҳволи ёмонлашиб бораверади.
Россиянинг аҳволи ўзбекларга ҳам салбий таъсир қилишини ҳам ҳамма билади, дейди мухбиримиз. Ўртача ойлик бўйича ҳатто Қозоғистондан 6-8 баравар орқада қолганмиз, профессорларимиз қозоқ дворникларидан кам маош оладиган ҳолга тушган, тўғрироғи, Ислом Карим раҳбарлигидан тожиклар режими тарафидан туширилган. Давлатимизнинг бюджети эса, Россияда мардикорчилик қилаётган ватандошларимизнинг Ўзбекистонга юбораётган пуллари билангина оёқда турибди.
Бу ғариб аҳволдан чиқиш учун, авваламбор Ўзбекистоннинг ҳозир шакллантириладиган ҳокимияти бор муаммоларни очиқча тан олиши, Ислом Карим режимининг кирдикорларини очиқча айтиши ва ҳамма соҳада жиддий ҳамлалар қилиш дастурини эълон қилиши керак.