29 August 2016
22:05 -
Ўзбекча масхарабозлик: Ўзбекистон Ҳукуматининг Ислом Карим ҳақидаги баёноти матни ўзгартирилди
Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги томонидан кеча тарқатилган ва бир неча сайтларга кўчириб босилган Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг президент Ислом Каримнинг соғлиғи борасидаги эълони матни ўзгартирилди. Яъни, хабар матни кеча: “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов стационар даволанишда эканини маълум қилади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, тўлиқ тиббий кўрик ва даволаниш жараёни учун муайян вақт талаб этилади", дейилган эди.
Бугун эса ана шу баёнотнинг "тўлиқ тиббий кўрик ва даволаниш жараёни учун муайян вақт талаб этилади", деган жумласидаги “даволаниш жараёни учун муайян вақт” сўзлари олиб ташланди.
Бундай билимдонлик ва ақл-фаросат кимдан чиққан ёки Ислом Каримнинг ўзи ҳушига келиб, баёнот матнини таҳрир қилиб берганми, билмадиг-у, масхарабозликдан ёқа ушлайсан киши. Яна ким билади, Ўзбекистон ҳукуматидаги масхарабозлар ўзбек халқига “иш ёмон тарафга битиб бўлди, даволаниш жараёни бўлмайди ҳам” деган сигнал беришаётгандир.