30 August 2016
08:04 - Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги ваколатхонасига янги раҳбар тайинланди
Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар бўйича Олий комиссари Федерик Могерин Иттифоқнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги раҳбар тайинлади. Бу ҳақда Uzdaily.Uz ахборот ихзмати хабар тарқатган. Эндиликда ЕИнинг мамлакатимиздаги миссиясини Эдуардс Стипрайс бошқаради. Шу пайтгача бу лавозимда асли болгариялик бўлган Юрий Штерк эгаллаб келаётганди.

Латиш миллатига мансуб бўлган Эдуардс Стипрайс Латвия Универститетининг иқтисодиёт факультетини тамомлаган. Сўнгги йилларда Латвиянинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландиядаги дипломатик миссиясини бошқарган. Шунингдек, Латвия Ташқи ишлар вазирлигининг Давлат котиби лавозимларини эгаллаган.