29 August 2016
20:27 - Ташқи ишлар вазирлигида швед элчиси қабул қилинди, яна масхарабозлик бўлди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Швеция Қироллигининг янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Стокгольм шаҳрида бўлади) Ингрид Терсманни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабарида элчи Ўзбекистон Республикасининг тўшакдаги президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширган.

“Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон–Швеция кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди, сиёсий, савдо-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги, шунингдек «Ўзбекистон–Европа Иттифоқи» шаклидаги икки томонлама муносабатларнинг босқичма-босқич ривожланиши истиқболлари муҳокама қилинди” дейилади хабарда.

Бу учрашув ҳақидаги хабарда ҳам Ўзбекистоннинг ҳамма расмийрининг касаллигига айланган масхарабозлик бор. Қаранг, Швеция шу пайтгача қароргоҳи Тошкентда бўладиган элчи юбормаётган экан, “муносабатларнинг босқичма-босқич ривожланиши истиқболлари”ни тилга олиш масхарабозлик бўлмаса, масхарабозли нима ўзи?

Хабарга вазирнинг элчи билан расми эмас, Ингрид Терсманнинг ўзинигина расми қўйилган.