
2-3 ой аввалги хабарлармизда республикачилар ва демократлар партияларининг номзодлари ўртасидаги пойгада Ҳиллари Клинтон олдинда кетаётгани, Reuters Агентлиги ўтказган сўровнома натижаларига кўра, Ҳиллари Клинтонга овоз бериш тарафдорлари Доналд Трамп тарафдорларидан 13 фоиз кўплигини билдирган эдик.
Кейин, бу фарқ камайишга бошлади ва 25-29 июль кунлари ўтказилган сўровномаларнинг натижаларига кўра, фарқ 6 фоизга тушди, Клинтон тарафдорлари 41 фоиз, Трамп тарафдорлари 35 фоиз бўлди. 29 июль – 4 август кунлари ўтказилган сўнги сўровнамаси натижаларига кўра, бу фарқ 3 фоизга тушгани, сайловчиларнинг 42 фоизи Клинтонга, 39 фоизи Трампга овоз бермоқчи эканлигини 7 августда билдирган эдик.
Reuters Агентлиги 14-18 август кунлари ўтказган сўровнома натижаларига кўра, ҳозир сайлов бўлса, сайловчиларнинг 42 фоизи Клинтонга, 34 фоизи Трампга овоз бермоқчи. Сайловчиларнинг 23 фоизи бошқа номзодларгага овоз бериш ҳақида ўйлаётган экан, масалан, 7 фоизи Озодлик Партиясининг лидери Гарри Жонсонга, 2 фоизи Яшиллар Партисининг лидери Жилл Стейнга.
Қаранг, сўнги ойларда Клинтон тарафдорларининг фоизи 41-44 орасида ўзгариб турган бўлса, Трамп тарафдорларининг фоизи 33-39 орасида ўзгарибди. Иккала номзод ҳам ҳали ғалаба қозонадиган даражада тарафдорларга эга эмас. Демак, асосий кураш 8 ноябргача қолган 2,5 ой ичида бўлади.
Аммо, бир нарсага эътибор беринг. Ҳиллари Клинтон эри Билл Клинтон президент бўлган йиллардан бери ижобий маънода танилган одам. Кейин Барак Обама билан президентлик учун курашди, мағлубиятга учради, бироқ кейин Обама ҳукуматида Давлат Котиби (ташқи ишлар вазири) бўлди, ундан кейин Сенатор бўлиб сайланди. Демак, уни америкаликлар жуда яхши биладилар ва унинг тарафдорли 41-44 фоиздан ортмаслиги аниққа ўхшаб бормоқда.
Доналд Трамп эса, сиёсий саҳнада бор-йўғи 1-1,5 йилча аввал пайдо бўлди. Демак, у яхши сайловолди кампанияси олиб борса, ғалаба қозониши муқаррар.