21 August 2016
01:11 -
Рио-2016 олимпиадасида яна бир ўзбекистонлик муштлашувчи кумуш медали олди

Бундан ташқари, каноэчиларимиз Герасим Кочнев ва Серик Мирбеков ҳамда боксчиларимиз Шаҳобиддин Зоиров ва Фазлиддин Ғоибназаров финалга чиққанлар. Демак, камида яна 3 кумуш медал, омад келса, 3 олтин медал оламиз.
Шундай қилиб, ҳаммаси бўлиб 9 та медалга эга бўлган ҳамюртларимиз умумжамоа ҳисобида 30-чи ўринга кўтарилиб, 17 медал билан 21-чи ўринда ўтирган Қозоғистонга яқинлашиб бормоқдалар.
Расмда Бектемир Мелиқўзиевни финалга чиқиш йўлидаги муштлашувларидан бирида кўрмоқдасиз.