21 August 2016
06:33 -
Ўзбекистонда йил охиригача 128 та, мустақиллик кунигача 58 та ижтимоий дорихона очилади. Бу яхшими, ё ёмон?

“Дори-дармон” ширкати томонидан ташкил қилинаётган ижтимоий дорихоналар куну тун ишлаб, уларда тиббий маҳсулотлар арзон нархда сотилади. Амбулатор шароитда имтиёзли даволаниш ҳуқуқига эга бўлган беморлар эса, мазкур дорихоналардан дориларни рецепт асосида бепул олишлари мумкин.
Ўзбекистонимизда имтиёзли даволаниш ҳуқуқига эга бўлган беморлар сони оз бўлса, дейди мухиримиз, бунча ижтимоий дорихонанинг очилиши ҳақидаги хабар - “Дори-дармон” ширкати ўз-ўзини реклама қилишидан бошқа нарса эмас. Аммо бундайларнинг сони кўп бўлса, халқнинг иқтисодий аҳволи қанчалик ёмонлигининг яна бир кўрсатгичи билан қаршилашмоқдамиз.