21 August 2016
00:34 - Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг: Қирғизистонда ўзбек милиционерига нисбатан жиноят иши очилибди
Қирғизистон Бош вазирининг ўринбосари Женишбек Разақовнинг матбуотга билдиришича, Ола-Буқа тумани ҳудудида Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда айбланиб, ҳибсга олинган Ўзбекистон ички ишлар тизими вакили тергов қилинмоқда. Маълум бўлишича, шу йилнинг 13 августида Қирғизистоннинг “Чаён” махсус хизмати ҳарбийлари қирғиз-ўзбек чегарасидаги “Дамба-5” постига келишган, ўзбек милиционерларига бу ҳудуд Қирғизистонга тегишли эканини айтишган, қаршилик кўрсатган ўзбек милиционерини олиб кетишган.

Ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда экан. Бош вазир ўринбосари иш юзасидан бошқа маълумот бермаган.

Табиий, Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бундай нарсалар билан иши йўқ. Ўша ўзбек милиционери Қирғизистонда йўқ бўлиб кетса ҳам, бу режим парвойи фалак бўлиб қолаверади. Қирғиз фашистлари 2010 йили ўзбекларни тириклайин ёқиб, ўзбекнинг қиз-хотинларини подалашиб зўрлаганда, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирганда қисиб ўтирган бу режимдан нима ҳам кутиб бўларди. Тезроқ бу тузумни йиқитиш керак.

Нима ҳам дердик, ўзбекнинг шоири Юсуф Жуманинг “Ҳаракат” сайтида эълон қилинган шеърида айтилганидек:

Кечир, қасос муқаррардир, хешим менинг,
Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг.

Ўзбек халқи ахир бир кун бу сўзларнинг ҳақиқат эканлигини кўрсатиб беради. Бунинг учун овқат ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса билан қизиқмай қолган халқимизнинг кўзини очиш керак.