
Тўғри, Россия аҳолисининг асосий қисми шундоқ ҳам православлар. Православлаштириш деганда бошқа динга мансуб бўлганларни православликка ўтказишни эмас, давлатни православлаштиришни тушуниш керак.
Маълум маънода Путинни тушуниш ҳам мумкин. Кўриб турибмизки, ислом терроризмининг илдизлари Ислом динининг Қуръонни хато тафсир қилинишдан келиб чиқувчи хато тушунчаларидадир. Демак, бугун ҳар қандай жамиятни исломлаштириш – ислом терроризмига йўл очиш бўлиб қолаверади, ислом терроризмини эса, куч билан енгиб бўлмайди. Шу нуқтаи назардан келиб чиққан Россия Президенти Владимир Путин ўз давлатини насронийлаштириш йўлини танлагани шубҳасиздир.
Ҳозир кўриниб турибдики, Россияда православ насронийларнинг лидери - Патриарх Кириллнинг сиёсий ролини ошириш учун ҳаракатлар қилинмоқда. Аввал собиқ СССРда, ҳозир Россияда замонавий ривожланишларнинг рамзи бўлган МФТИда (Москва Физика-Техника Институтитда) 2012 йили Теология (Тангри ва ишонч масалари билан шуғулланадиган фан) кафедраси очилди. Бу йил Москва Халқаро Муносабатлар Давлат Университетида черков очилди. Очилишда, табиий, Патриарх Кирилл қатнашди. Мактабларда диний дарслар очиш ҳаракатлари бошланиб бўлди.
Мактаб ва олий-ўқув юртларини насронийлаштириш Россиянинг таълим ва фан вазири, ўзи олим бўлган Дмитрий Ливановга ёқмади, шекилли, кеча у вазифасидан олиниб, унинг ўрнига ҳар доим черковнинг тарихи билан шуғулланиб келган ва черковга яқинлиги билан танилган олима Ольга Васильева (расмда) тайинланди. Рус православ черковининг расмийлари Ольга Васильева вазир этиб тайинланишини олқишлаб баёнотлар бердилар.
Бугун таниқли ўрис сиёсатшунос журналисти Георгий Бовт (у ҳозир эгаси ўзбек аслли миллардер Алишер Усмонов бўлган gazeta.ru хабар агентлигида ишлайди) Ольга Васильева вазир этиб тайинлангандан кейин мактабларнинг ҳамма синфларида Тангри Қонунлари дарси киритилиши кутилаётганини, жамиятнинг прогрессив қисми бунга қарши эканлигини ёзди.
Тушуниш керакки, гап КГБдан чиққан атеист Владимир Путин диндор бўлиб қолганида эмас, гап ҳозир Кавказда оёққа туриб бўлган, кейин Маркзий Осиёда оёқда туриши муқаррар бўлган ислом терроризмига қарши самарали курашиш учун насронийликни кучайтиришдан бошқа имкон кўрмаётганида. Қолаверса, Путин ўз мамлакатининг жаҳонда тушиб бораётган мавқеини тиклаш учун ҳам диндан фойдаланмоқчи.
Путин танлаган йўл – мутлақо хато, дейди мухбиримиз. Россияни православлаштириш – уни янада ғариброқ аҳволга солади, ислом терроризми қаршисига православ терроризмини олиб чиқади, холос.
Ислом терроризмига қарши самарали курашнинг ягона йўли – “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат айтаётгандек, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришишдир. Табиий, ислоҳотлар доирасида Ислом динининг ягона фарзи имон эканлиги ҳам тан олинади.