12 August 2016
21:05 - ИШИДг билан боғлиқ бўлган 5 нафар самарқандлик қамалди

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди ИШИД гуруҳига алоқадорликда айбланган 5 киши устидан ҳукм ўқиди. Самарқандлик 23 яшар Икром Абдусатторов ҳамда 55 яшар Руслан Бекчитаев одамларни Москва орқали Сурияга жўнатишга бош-қош бўлгани боис 13 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Исми айтилмаётган аёл киши 10 йилга ва яна ИШИД сафларига қўшилганликда гумонланган 2 нафар шахс 9 йилга қамоққа жўнатилган.

Мазкур хабар бир қанча маҳаллий веб нашрлар орқали тарқатилди ва уларнинг барчасида тафсилотлар бирмунча мавҳум берилган, дейди мухбиримиз.