12 August 2016
20:20 -
Бугунги ўзбеклар: Москвада яна бир ҳамюртимиз чақалоғини сотаётганда ҳибсга олинди
Балоғатга етмаган ҳамюртларимиздан бири туғиб, Москва вилоятида туғилган чақалоғини самаралик аёлга 150 минг рублга сотаётган пайтда ҳибсга олинди. Бола олди-бердиси билан шуғулланган иккала аёлга нисбатан ҳам жиноят иш қўзғатилган. Маълум бўлишича, 2016 йилнинг февралида 16 яшар бўлажак она боласини туғилганидан кейин бошқа оилага сотишга қарор қилиб, интернетда эълон беради. Самара вилоятида яшовчи харидор августдаги савдо устида қўлга олинади.
“Россия Тергов қўмитаси Москва вилояти Люберцы шаҳри бўлими 16 ёшли Ўзбекистон фуқароси ва 22 ёшли Самара вилоятида яшовчи аёлга нисбатан Россия ЖКнинг 127.1 банди, “б,з” бўлимларига асосан, бола савдосида айбланмоқда”, - дейилади тергов органи маълумотида.