12 August 2016
19:44 -
Ташқи ишлар вазиримиз АҚШ элчисини қабул қилди ва масхарабозча хабар тарқатди

Мазкур хабарни айнан АҚШ элчиси қабул қилинган бошқа саналардаги хабарлар билан солиштирган мухбиримиз хабарлар матнида фақат сана ўзгартирилганига амин бўлди. Ҳатто тиниш белгиларида ҳам ўзгариш йўқ, дея кулади мухбиримиз.
Дарвоқе, бугун Абдулазиз Комилов яна 4 мамлакат – Кипр, Жанубий Корея, Япония, Афғонистон – элчиларини қабул қилди. Бу учрашувлар ҳақидаги 3-4 қаторли хабарлар ҳам масахарабозлик руҳида ёзилган. Япония элчиси билан учрашув ҳақидаги хабар бироз бошқача бўлиб, у ерда Ўзбекистон-Япония алоқаларига доир бир нечта факт санаб ўтилган, элчининг якка ўзи тушган расми ҳам қўйилган.