11 August 2016
21:58 -
Қамчиқ довонидаги чала йўллар қурилиши озарбойжонларга топширилди
Қамчиқ довонининг 74 километрлик йўли қурилиши 4 йил аввал Испаниянинг "Корсан Корвиам Констракшн СА" ширкатига топширилгани, бир неча ой олдин бу ширкат “техник регламентни қўпол равишда бузганлик”да айбланиб, йўл таъмиридан четлатилгани хусусида хабар қилиб, ўзбек расмийлари испан йўлсозларини судга берганини таъкидлагандик.
“Ўзавтойўл” ширкати хабарига кўра, испан йўлсозларининг ишини давом эттириш мақсадида тендер ўтказилибди ва бу танловда озарбойжонлик мутахассислар ғолиб бўлибди. Энди Озарбайжон ширкат Қамчиқдаги ишларни 2017 йил биринчи ярмида якунлаш режаси билан иш бошлаган.