11 August 2016
21:16 - Россияда оғуфуруш ҳамюртларимиз судланмоқда
Бир қатор ўрис нашрлари Россия ҳудудида катта миқдордаги героин савдоси билан шуғулланганликда айбланаëтган олти нафар ўзбекистонлик оғуфурушларнинг иши судга ўтгани хусусида хабар қилмоқда. Москва вилояти Химки шаҳар суди қора курсисида ўтирган 23 яшар Шоҳруҳ Ҳазратқулов¸ Маъмура Аҳмедова¸ 20 яшар Ботиржон Файзуллаев¸ Умиджон Маҳмудов ва Далержон Қосимовлар¸ шунингдек 21 яшар Шаҳриëр Маҳмуджоновлар уюшган жиноий гуруҳ таркибида катта миқдордаги ноқонуний наркотиклар савдоси билан шуғулланишга уринганликда айбланмоқда.

Прокуратура баëнотида ëзилишича¸ мазкур шахсларнинг 2015 йилнинг апрель-август ойи давомида 4 кг героин сотишга урингани қайд этилган ва гуруҳ сентябрь ойида қўлга олинган.