11 August 2016
20:52 -
Куннинг латифаси: Ўзбекистон режимбошиси ўзига матбуот котиби тайинлабди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтида пайдо бўлган хабарда таъкидланишича, Авазбек Ҳожиматов деган кимса Ўзбекистон президентининг матбуот котиби этиб тайинланибди. Бу одам журналистикадан бирмунча узоқ бўлиб, бундан аввал Ташқи ишлар вазирлиги тузилмаларида ишлаган.
Ўзбекистон президенти матбуот котиби лавозимини шу пайтгача бошқариб келган Баҳодир Эргашев эса, ўтган йилнинг августида Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги “Жаҳон” ахборот агентлиги раҳбари этиб тайинланган экан.
Сўнгги бир йил давомида президентнинг матбуот котиби борми-йўқми ҳеч ким билгани ҳам йўқ, бундан кейин ҳам билмаса керак. Қолаверса, Оқсарой ва Кўксарой номли инларидан ҳар замонда бир чиқадиган яккамохов Ислом Каримга матбуот котибининг умуман кераги йўқ.