
Бугун Ўзбекистон Президенти Ислом Каримнинг қарори билан Мажид Каримов Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари этиб тайинланди. Шу пайтга қадар Тошкент Давлат Техника Университети ректори бўлиб ишлаб келган бу 60 яшар профессор техника фанлари доктори илмий даражасига эга. У оддий порахўр эканлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ.
Бу тайинлов ҳақида хабар қилган барча маҳаллий нашрлар бу одамнинг ҳукуматдаги қайси йўналишни қабул қилиб олгани, у айнан кимнинг ўрнига тайинлангани ҳақида лом-мим демаганлар. Эҳтимол унинг учун ҳукуматда ягнги портфель ташкил қилингандир, дейди мухбиримиз.
Тошкент Давлат Техника Университетига эса Фарҳод Ризаев ректор этиб тайинланибди. Бунгача Ризаев Вазирлар Маҳкамасида Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Хуллас, қисқа қилиб айтсак, Университетдан бир одам Вазирлар Маҳкамасига отилди, Вазирлар Маҳкамасидан бир одам Университетга отилди. Эски ҳоммом, эски тос, яна масхарабозлик.