
Бокуда аввал бошга-бош, кейин ҳайъатлар иштирокида учрашган Озорбайжон ва Эрон президентлари Илҳом Алиев ва Ҳасан Руҳоний (расмда) икки мамлакат ўртасида 6 та ҳужжат имзоланишининг гувоҳи ҳам бўлдилар.
Аммо, асосий муҳим воқеа бугун бўлади. Айнан бугун Россия Президенти Владимир Путин Бокуга келиши ва 3 президент бирга учрашиши кутилмоқда. Ҳеч шубҳа йўқки, ундан кейинги учрашув Россия-Эрон-Туркия-Озорбайжон форматида бўлади.
Ражаб Эрдўғон Ғарбдан юз ўгириб, Россия билан қучоқлашишга кетаётгани – кўриниб турган ҳақиқат. Туркия расмийлари Сурия масаласида Россия билан бирга бўлишларини эълон қилиб ҳам бўлдилар.
Туркия ва Озорбайжон Россия-Эрон иттифоқига қўшилиб, тарихий хато қилмоқдалар. Аммо, на Илҳом Алиев, на Ражаб Эрдўғон бундай нозик масалаларни тушунадиган савиядаги сиёсатчилар эмас.
Демак, Турк дунёсини оғир кунлар кутмоқда. Бу аҳволдан чиқишда Ўзбекистон асосий роль ўйнаши керак, бунинг учун, авваламбор Ўзбекистонда тожиклар қўлида бўлган ҳокимиятни ўзбеклар ўз қўлларига олиши лозим.