08 August 2016
02:19 - Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон 2-чи бронза медалини қўлга киритди, яна дзюдода
Рио-де-Жанейрода давом этаётган XXXI Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар, табиий, Ислом Каримнинг ғамхўрлиги натижасида, икки кунда иккита бронза медали олдилар.

Ўйинларнинг биринчи куни ҳамюртимиз Диёрбек Ўрозбоев оғирлиги 60 килограмгача бўлган дзюдочилар ичида учинчи ўринга чиқиб, бронза медали олган эди. Иккинчи куни омадимиз яна дзюдода келди. 66 килограмгача вазн тоифасида Ришод Собиров словакиялик Адриан Гомбоч устидан ғалаба қозонди ва Ўзбекистонга иккинчи бронза медали келтирди.

Исмига қараганда, бу спортчи ўзбек ҳам эмас, аммо ўзбекистонлик, бизга шуниси ҳам етарли.