06 August 2016
01:11 - Яна рўйхат: Ўзбекистон интернет хизмати қиммат мамлакатлар ичида етакчи
"Алоқада бўл" номли интернет-лойиҳаси таҳлилчилари дунёнинг Ялпи Ички Маҳсулоти ҳажми катта бўлган 100 та давлатда интернет тарифлари бўйича тадқиқот ўтказишди. Тадқиқотга симли интернет тарифлари бўйича ҳар бир давлатнинг энг йирик етакчи-операторларидаги нархлар асос қилиб олинган. Тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон Африканинг Эфиопия ва Ангола, Осиёнинг Мьянма давлатлари ҳамда қўшнимиз Туркманистон билан бир қаторда интернет энг қиммат бўлган мамлакатлар бешлигидан ўрин олган.

"Халқаро тадқиқот давомида тезлиги сониясига 10 дан 100 Мбитгача бўлган, чекловларсиз трафикка эга Интернет тарифлари асос қилиб олинган эди. Ўзбекистондаги маҳаллий провайдерлар ўз абонентларига бундай тезликка эга бўлган лимитсиз тарифларни тақдим этмас экан. Маҳаллий "интернетчиларнинг" ўз абонентлари учун етказиб бера олишлари мумкин бўлган энг максимал тезлиги - сониясига 10 Мбитни ташкил қилади, холос", - деб ёзади таҳлилчилар.