05 August 2016
18:49 -
Ўзбекистонда йиғилган янги модель автомобилчаларнинг илк партияси Қозоғистонга жўнатилди

Шу йил охирига қадар Ravon русумидаги мазкур машиналарни Украинага етказиш ҳам кўзда тутилган. Россияга шу йил баҳорида автомобилларни етказиб беришдаги хатолар ҳисобга олинган ҳолда ширкат логистика ва экспортни такомиллаштириш учун бир қатор чоралар ишлаб чиққан.
Тўғрисини айтиш керакки, дейди мухбиримиз, Асакада чиқарилаётган автомобилларни автомобилчалар дейиш лозим. Чунки, улар жуда кичкина. Аммо, Қозоғистондек бой мамлакатда камбағаллар ҳам бор, уларга айнан бизнинг автомобилчалар зарур.