05 August 2016
20:10 - Ўзбекистонда янги телеканал ишга тушди
Кеча Ўзбекистонда "Milliy" (MTV) телеканали синов тариқасида ишга туширилди. Мусиқий-кўнгилочар йўналишдаги янги телеканал кунига 17 соат давомида (соат эрталабки 7дан кечқуринги 11гача) ишламоқда. Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси маълумотига кўра, янги телеканалда ўзбек ва хориж юлдузларининг оммабоп клиплари, кўнгилочар дастурлар, ток-шоулар, хит-парадлар, концертлар, бадиий фильмлар ҳамда миллий ва хорижий сериаллар намойиш этилади.

Шундай қилиб, мамлакатда намойиш этилаётган телеканаллар сони 16 тада ошди. Аммо уларнинг шакл-шамойили, мундарижаси ва моҳияти деярли бир хил, дейди мухбиримиз.