01 August 2016
21:28 - Ўзбекистонда 400 дан ортиқ фотоэлектр станцияси қурилади
Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизматига кўра, мамлакатимизда 2016 йилнинг охирига қадар 400 дан ортиқ қуёш фотоэлектр станциясини ўрнатиш режалаштирилган. Қўмита ҳузуридаги «Эко-Энергия» илмий инновациялар маркази 2016 йилнинг биринчи ярим йилидаёқ 197 та қуёш фотоэлектр станциясини ўрнатиб улгурди.

“Йил охирига қадар нефть-газ ва кимё соҳаларининг ташкилотлари, мактаб таълими ва тиббий муассасалар, меҳрибонлик уйлари, қариялар учун интернат уйлар ҳамда фермер хўжаликлари учун 400 дан ортиқ қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилади”, - дейилади хабарда.

Бу хабарни камситиш ниятимиз йўқ, дейди мухбиримиз, лекин гап ҳарҳолда расмдаги каби майда станциячалар ҳақида бўлса керак. Ҳозирги босқичда булар ҳам муҳим.