01 August 2016
23:09 - Ўзбекларга ва ўзбекбошига хушхабар: Россиядан Ўзбекистонга қайтаётган муҳожирлар сони камайди
Ўрисларнинг “Новости” агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг Россиядан ватанига қайтиши ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада пасайган. Агентликка кўра, Россияда юзага келган иқтисодий инқироз оқибатларига кўника олмаганлар деярли қайтиб бўлишган. Бу йил Россиядаги вазият ўнгланмай қолаётганига қарамай, меҳнат муҳожирларининг Россиядан Ўзбекистонга оммавий қайтиши кутилмаяпти, дейди агентлик.

Stat.uz веб нашри маълумотларига кўра, шу йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонни 84 минг 400 киши тарк этган, 72 минги эса Ўзбекистонга қайтган.

Бу фақат ўзбекларга эмас, ўзбекбоши ёки режимбоши Ислом Каримга ҳам хушхабар. Чунки, Россия кризисга кирмасдан аввал ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳар йили ўз уйларига 5-6 млрд доллар атрфида пул юборар эдилар. Бу Давлат Бюджетининг ярмидан ҳам кўп. Бу пулсиз Ислом Карим режим аллақачон ўзидан-ўзи қулаган бўларди.