01 August 2016
20:37 -
Даҳшат: Тулада ўзбек муҳожири ўзини осиб ўлдирди
“Озодлик” радиосининг Россиядаги мухбирлари Тула вилоятидаги хорижликларни вақтинчалик сақлаш маркази камерасида 30 яшар ўзбекистонлик муҳожир Жўрабек Бобомуродов ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар қилди. Тўрт ойдан буён Ўзбекистонга депортация қилинишини кутган ҳамюртимиз марказдаги оғир шароит ва унга тиббий ёрдам кўрсатилмаётганига чидай олмаган.
Тула Тергов қўмитаси расмийларига кўра, сурхондарёлик 30 ёшли ногирон Жўрабек Бобомуродов Климовск тумани, Новий посёлкасидаги Хориж ватандошларини вақтинчалик сақлаш маркази (СУВСИГ) камерасида тушликдан кейин, ҳамхоналари ташқарига чиқарилган пайтда, чойшаб билан ўзини осиб ўлдирган.