
Daily Telegraph газетасига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, бу мамлакат парламентининг қочқинлар масаласи билан шуғулланадиган қўмитаси раиси Тангэм Деббонэйр аёлларга нисабатан сексуал зўравонликларнинг олдини олиш мақсадида Ўрта Шарқдан келаётган муҳожир эркакларни, яъни мусулмон эркакларни аёлларга нисбатан хушмуомалалик ва мулойимликка ўргатиш кералиги ҳақида таклиф билан чиқибди.
Бу аёлнинг масхарабозлиги шундан иборатки, у на мусулмонларни, на Ислом динини билмасдан, айнан Ислом дини билан боғлиқ масалаларга бурнини тиқмоқда.
Гап шундаки, ўзини Ислом динининг ҳозирги мажуд, аммо хато тушунчалари доирасида ҳақиқий мусулмон деб ҳисоблайдиган эркаклар аёлларни ўзларига тенг инсондек қабул қилмайдилар, демак, уларни хушмуомалалик ва мулойимликка принципал ўргатиб бўлмайди. Чунки, Ислом динининг Қуръонни хато тафсирига асосланган тушунчаларига кўра, аёллар иккинчи даражали одамлардир. Улар эркаклардек юзларини очиб юролмайдилар. Мусулмон эркакаларга учта хотинлик бўлиш ҳуқуқи берилган, аммо аёлларга учта эрлик бўлиш ҳуқуқи берилмаган. Кўчада хотин эрининг орқасидан юриши керак. Хотинидан ажралиш ҳуқуқи эрларга берилган, аммо эрдан ажралиш ҳаққи хотинларга берилмаган. Бошқа мисоллар ҳам тиқилиб ётибди. Сексуал зўравонлик ҳам шулар ичидадир.
Шундай экан, ҳамма нарсани Исломни ислоҳат қилишдан, хато тушунчалардан тозалашдан бошлаш керак. Бу ишни мусулмонларнинг ўзлари бошласа яхши бўларди, акс ҳолда, одамзотнинг бошқа қисми уларни ахир бир кун зўрлаб Исломнинг хато тушунчаларидан тозалайди. Бу диннинг ўлими бўлади.