01 August 2016
19:46 - Президент Ислом Карим қароргоҳидаги фоҳишахона устидан маҳкама бошланди
Ўзбекистон президенти девони Ишлар бошқармаси тасарруфидаги “Туркистон” (собиқ “Шелковичная”) резиденцияси ходимлари устидан Тошкент шаҳар судида маҳкама очилди. Журналист Шароф Убайдуллаевга кўра, президент девони ҳузуридаги меҳмонхона маъмурияти жиноят қонунчилигининг қўшмачилик ва ғайриқонуний даромадларни легаллаштириш эпизодларида айбланишмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, мазкур меҳмонхона исловотхонага айлантирилган бўлиб, МХХнинг шу йил мартидаги рейдлари давомида 30 дан ортиқ давлат амалдори фаҳш устида қўлга олинган. Қўлга олинганлар прокуратура, МХХ ва бошқа идораларнинг ходимлари экан.

Ислом Каримнинг Гулнора исмли қизи Фуҳуша лақаби эришгани устидан роса кулган эдик, энди маълум бўлишича, унинг отаси ҳам бундай ишлардан узоқда бўлмаганга ўхшайди.