01 August 2016
18:11 -
Туркманистон Афғонистон орқали Тожикистонга борадиган темир йўли лойиҳасидан чиқмоқчими? Ўзбекистон қаерда?

Мана йиллар ўтди. Бу лойиҳани амалга ошириш учун нималар қилинди?
Тожикистондаги мустақил Asis-Plus агентлиги бугун бу хусусда “Туркменистон темир йўллар воситасида Афғонистон ва Тожикистон билан боғланиш ҳақидаги фикрини ўзгартирдими?” номли хабар-лавҳа эълон қилди.
Маълум бўлишича, ўша вақтдаёқ Осиё Тараққиёт Банки қуриладиган темир йўлнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқариш учун $9 млн грант берган, Туркманистон бу йўлнинг ўз мамлакати ҳудудларидан ўтадиган 88 километрлик қисмини биритиб ҳам бўлган.
Кейин Афғонистон ва Тожикистон темир йўлнинг ўз ҳудудларидаги қисмини қуриш бўйича протокол имзолаб, уни Туркманистонга ҳам имзолаш учун берибдилар.
Тожикистоннинг фикрича, Афғонистонда, хусусан, унинг шимолий қисмида ҳам нотинчлик ҳукм сураётгани туфайли, темир йўлнинг бу мамлакат ҳудудидан ўтадиган қисмини қуриш савол остида қолмоқда. Йўлнинг бу қисмини ҳаражатларини қоплашни ўз устига олган Осиё Тараққиёт Банки ҳам, Афғонистондаги аҳволдан келиб чиқиб, ҳозирча керакли маблағларни бермоқчи эмас.
Бу тушунарли, аммо Туркманистон ҳалигача протоколни имзоламаётганини тушуниб бўлмайди, дейилади хабарда. Наҳотки, бу мамлакат лойиҳадан чиқмоқчи?
Афсуски, дейди мухбиримиз, бу минтақада асрлардан бери асосий роль ўйнаб келган Ўзбекистон ҳозир ҳеч нарсага аралашмой қолган. Ислом Карим Ўзбекистонни ҳам ўзи каби яккамоховга айлантириш ниятида эканлигини ҳозир ҳар қандай ақли ишлайдиган одам тушунади. Аммо, ўзбекларни бундай масалалар қизиқтирмаслиги, Марказий Осиёда бу каби лойиҳаларнинг амалга оширилиши келажагимиз нутқта назаридан ўта маҳимлиги билан иши йўқлиги ўта ачинарлидир.
Ўзбекларни ўз келажаклари қизиқтирса, мавжуд режимдан тезроқ қутилиш устида ўйлашлари керак.